Аҳолининг асосий озиқ-овқат товарлари билан таъминлаш бўйича Зарбдор туман мажлислар залида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
“Аҳолининг асосий озиқ-овқат товарлари: картошка, балиқ асал, қуён, гўшт, парранда, тухум ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплаш борасидаги ислоҳотлари натижалари тўғрисида” Зарбдор туман ҳокимлиги мажлислар залида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида маҳаллий журналист ва блогерлар иштирок этган матбуот анжуманида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қ.Нурматов: “Бозорларда маҳсулотларнинг мўл-кўллигини таъминлаш, ижтимоий заиф қатламнинг харид қобилиятига мос шароитларни яратиш, деҳқон, фермер ва ишлаб чиқарувчиларни бозорларга амалда кириб боришини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида” маълумот бериб ўтди.
Бугунги кунда аҳолини арзон ва сифатли ижтимоий муҳим турдаги маҳсулотлар билан таъминлаш учун деҳқон ва фермерларга кўмаклашиш ҳамда уларнинг манфаатдорлигини оширишга асосланган “даладан – дастурхонга” механизми йўлга қўйилган бўлиб, тумандаги деҳқон бозорларига кириш ва аҳоли гавжум жойларда савдолар ташкил этилган. Шу йилнинг олти ойи давоми 182 минг тонна картошка, 4 минг тонна сабзи, 766 тонна бошқа полиз маҳсулотлари, 4,3 тонна гўшт, 58 мингдан тухум, 25 тонна асал, 129 тонна балиқ маҳсулотлари этиштирилган.
Мутахассис томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Маҳсулотлар арзон ва таклиф юқори бўлган ҳудуддан нарх ошган ҳудудларга интервенция қилиш, яъни маҳсулот миқдорини ошириш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, арзонлаштирилган расталарда маҳсулотини сотаётган деҳқон, фермерлар ва ишлаб чиқарувчилардан бир марталик йиғимлар олиш бекор қилиниб, савдо анжомлари беғараз ажратилиши йўлга қўйилган. Ўтган йил ва бу йилги даврда кўрсатгичларимиз езиларли даражада ошган.
Матбуот анжуманида маҳаллий журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати