Бугунги кундада дунёда глобаллашув жараёнлари жадаллашиб, минтақа ва давлатлараро интеграция янада кучайиб бормоқда. Бундай мураккаб бир даврда коррупция давлатни ич-ичидан емириб, пароканда қилиб ташлаш хавфи кучаймоқда.
Бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб келаётган бу иллат азалдан жамият ва давлат равнақига зимдан тўсқинлик қилиб келаётган энг жирканч омиллардан бири саналади.
Қоррупция бу ниҳоятда ижтимоий – сиёсий вайронкор куч бўлиб, унинг оқибатида иқтисодий ривожланишга путур етади, ижтимоий тенгсизликни чуқурлаштириб, халқнинг давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимят идораларига бўлган ишончини сўндириб, жамиятнинг иқтисодий негизларини емирибгина қолмасдан, маънавий қашшоқликка етаклайди.
Зеро инсоният азал азалдан бу иллатга қарши курашиб келади.
Коррупция қарши курашиш борасидаги фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири бу барча давлат бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, улар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкоралигидадир. Фаолиятнинг очиқ бўлиши давлат идорларига бўлган ишончини мустаҳкамлайди, фаолият устидан жамоатчилик назорат ўрнатилганлиги эса бу борадаги ишларнинг самарадорлигини оширишнинг асосий омили ҳисобланади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупция қарши курашиш соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупция қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди, 2020 йил 29 июнда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган Фармон билан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилиб, унинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди. Амалга оширилган ислоҳотлар мамлакатимизда коррупция қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янги босқичга кўтарди. “Ҳалоллик ваксинаси” тушунчаси пайдо бўлди.
Айтиш жоизки, коррупция ва порахўрлик каби салбий иллатлар жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб келади. Мамлакатимиз мустаҳкамлиги, халқимиз фаровонлиги, юртнинг ривожи ва гуллаб яшнашини, обод бўлишини истаган ҳар бир фуқаро бундай иллатдан холи бўлиши керак, зеро бу ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.
Жиноят ишлари бўйича
Зарбдор туман судининг раиси
Ш.Мирзаахмедов