Эржигитов Алишер Сафарович
2018 йил 6 январдан Зарбдор тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
1976 йил 2 декабрда Зардор туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2000 йилда Жиззах политехника институти (кундузги)ни тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-механик. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1998-2005 йй. - Жиззах вилояти Зарбдор тумани "Қишлоқхўжаликкимё" филиали етакчимутахассиси, траспорт бўлими бошлиғи, мудир ўринбосари
2005-2007 йй. - Жиззах вилояти Зарбдор тумани "Қишлоқхўжаликкимё" филиали техника бўлими бошлиғи
2007-2009 йй. - Жиззах вилояти Зарбдор тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази директори
2009-2009 йй. - Жиззах вилояти Зарбдор туман ҳокими ёрдамчиси
2009-2013 йй. - Жиззах вилояти Зарбдор туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири
2013-2017 йй. - Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти Зарбдор туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи
2017-2017 йй. - Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти Зарбдор туман электр таъминоти корхонаси бўлим бошлиғи
2017-2018 йй. - Зарбдор туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи
2018 й. - ҳ.в. - Зарбдор туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
Зарбдор туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик мажмуи масалалари бўйича ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли ва 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорларига мувофиқ қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади.
Ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш;
Туманда халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;
Шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;
Пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;
Муҳандислик ва йўл транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;
Кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларини амалга ошириш;
Аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатдан тозалаш тизими билан таъминлаш;
Аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради. (ВМ-123-сон 27.04.2016 й.)
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш; (ПҚ-2916-сон 21.04.2017 й.)
Уй-жойлар қурилиши бўйича қабул қилинган Дастурларнинг туманда ижро этилишини назорат қилиш, уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи буюртмачи ва пудрат ташкилотларини мазкур йўналишда ишларини ташкиллаштириш.
Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича комплекси фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Туман ҳокими томонидан тасдиқланган соҳага тегишлитуман ҳокимлиги доимий комиссияларига бошчилик қилади ва комиссияларнинг иш самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Қуйидаги туман ҳокими бошчилигидаги комиссиялар ишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади:
Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигидаги туман комиссиялари:
Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:
1 |
Туман қурилиш бўлими |
2 |
“Ўзбектелеком” АК туман филиали |
3 |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси |
4 |
вилоят газ таъминоти ҳудудий филиали туман участкаси |
5 |
“Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ туман бўлими |
6 |
Туман “Сувоқова” ДУК |
7 |
Туман “Тоза худуд” ДУК |
8 |
Туман ободонлаштириш бошқармаси |
9 |
Туман автомобиль йўллари ҳудудий бўлими |
10 |
“Жиззах нефт базаси” МЧЖ туман шахобчалари |