Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?

01 июль 2022 йил
424
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ 5655-сонли Фармони, Ўзбекистон  Республикасининг 2020 йил 16 мартда қабул қилинган “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги 611-сонли Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли Қарори мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади. 

Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади.

Бу тахминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади.

Рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар ягона электрон ахборотлар тизимига киритилади. Яъни бундан бу ёғига қоғозбозликдан воз кечиб, замонавий технологияларни жорий этишга эътибор қаратилади.

Рўйхатга олувчиларни танлаш ҳам энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Чунки маълумотларнинг тўғрилигига бевосита айни улар масъул бўлади ва шакллантирилган маълумотлар реал бўлиши шарт. Бу жараёнга жалб этиладиган ходимлар ҳар хил ёшда ва касбда бўлиши, биринчи навбатда. Давлат статистика қўмитаси ва унинг вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари, статистика ёъналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар, шунингдек, таянч докторантлар бўлиши мумкин.

Ёши ва касбидан қатъи назар, аҳолини рўйхатга олучилар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади ва зарурат туғилса, уларга қўшимча маслаҳатлар берилади.

 Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар амалдаги ҳужжатларга, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланади. Жараённи давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириш кўзда тутилган.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларга биноан, якуний маълумотларни уч тилда эълон қилиниши кўзда тутилган. Чора-тадбирлар дастурида аҳолини рўйхатга олиш натижаларини расмий чоп этиш, тарқатиш, ахборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини архивда сақлашга тайёрлаш муддати 2025 йил 1 декабрга қадар, деб кўрсатилган.

Яъни маълумотлар билан танишишнинг охирги чегара муддати белгиланган. Бироқ агарда тезкор фаолият юритилса, ушбу муддатдан олдин ҳам эълон қилиш имконияти мавжуд.

 

Зарбдор туман Статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар