Зарбдор туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Бугун, 7 сентябрь куни туман ҳокимлигида туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда жисмоний ва юридик шахслар ўз масалалари юзасидан бевосита туман ҳокими Зафар Шаропович Рузиевга мурожаат қилишди. Унда Зарбдор туман халқ қабулхонаси мудири, туман Адлия бўлими раҳбари ҳамда тумандаги барча мутасадди корхона ва ташкилотлардан масъул вакиллар иштирок этишди
Қабул давомида 30 га яқин фуқаролардан турли мазмундаги таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг аксарияти даволаниш учун моддий ёрдам, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, нафақа олишдаги муаммолар, шунингдек ишга жойлашиш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда.
20 дан ортиқ мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Мурожаатлар ижроси юзасидан шу ҳафта якунига қадар мурожаат эгасига ва туман ҳокими З.Рузиевга ёзма маълумот тақдим қилиш лозимлиги белгилаб олинди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати