Зарбдор МТБ: Янгиобод МФЙ 3-сон ДМТТ сайёр қабул бўлиб ўтди
Халқ билан мулоқот қилиш, юртдошларимизни ўйлантираётган, кези келганда қийнаётган дарду муаммоларига қулоқ тутиш бугун давлат идоралари фаолиятининг бош мезонига айланди. Жиззах вилоят Зарбдор туман мактабгача таьлим болим мудирининг Зарбдор тумани Янгиобод МФЙ 3-сон ДМТТда ташкил этилган сайёр қабулида ҳам бу мезон ўз исботини топди.
Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда.
Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Шу каби қабулларнинг навбатдагиси Зарбдор туман Янгиобод МФЙ 3-сон Давлат мактабгача таьлим ташкилоти биносида ўтказилди. Унда Жиззах вилоят Зарбдор туман мактабгача таьлим болим мудири Шавкат Розиев томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабул қилинди.
Қабул жараёнида МТТ тарбияланувчилар ота-оналари, аҳоли ва тадбиркорлар, кам таьминланган оила фарзандларини МТТ имтиёз асосида кабул килиш 10 га яқин йўналишлар бўйича ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олдилар. Келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати