Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

26 октябрь 2022 йил
314
0

Зарбдор туман ҳокимлигида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятига оид ва хизматдан ташқари одоб-ахлоқи, жамоатчилик билан муносабатларига доир қоидаларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14-октябрдаги 595-сонли Қарорини тушунтиришга қаратилган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Лекторлар томонидан “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг Намунавий қоидалари” хусусан, давлат хизматчиси фаолиятидаги одоб-ахлоқ қоидалари, давлат хизматчиларининг ишда ва ишдан ташқари вақти ҳамда давлат хизматчиларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида батафсил маълумот берилди. 

Семинарда «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунинг 12 ва 13-моддаларида давлат фуқаролик хизматчисининг асосий мажбуриятлари ҳамда давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар тўғрисида тушунтирилди. 

 Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар