Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Зарбдор туманида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар бўлиб ўтди

14 ноябрь 2022 йил
257
0

Зарбдор туманининг Мустақиллик ва Нурафшон МФЙда “Яшил макон” ва тўксонбости экинлар экиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарда маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла раислари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Туманда томорқадан самарали фойдаланиш, томорқа ерларидан 2-3 маротабо ҳосил олиш бўйича самрали тизим асосида фаолият йўлга қуйилган.

Тумандаги мавжуд 10106 та деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 855 гектар экин майдонлари ажратиб берилган. 

Бунда асосий эътибор иссиқхоналар ва парникларда ҳосил етиштириш, тўқсонбости экинларидан юқори ҳосил олиш, узумчиликни ривожлантириш ва аҳолига “Томорқа хизмати”лари МЧЖлар орқали хизмат кўрсатишга қаратилган.

Тўқсонбости экинлари бўйича:

Туман бўйича тўқсонбости экинлари экиш режаси 197,4 гектар аҳоли томорқаларига тўқсонбости экинлар (шундан 33,5 гектар пиёз, 45,6 гектар сабзи, 52,7 гектар кўкатлар ва 64,4 гектар карам) экиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бугунгача 33,7 гектар ёки режага нисбатан 17,1 фози тўқсонбости экинлари экилди.

Жорий йилнинг 12 ноябр куни 1-сектор худудидаги Мустақиллик МФЙда аҳоли хонадонларига тўқсонбости экинлари экиш ва Яшил макон бўйича семинар ўтказилди.

Семинарга Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашидан М.Мухаммадиев, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилоят Кенгашидан маъсул ходим, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши раиси С.Хожиқулов, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Т.Қодиров, барча МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Семинарда аҳолига тўқсонбости экинларини ўз вақтида экиш бўйича тавсиялар ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман Кенгаши ҳамда “Мустақиллик” МФЙ раиси ва ҳоким ёрдамчиси томонидан кам таъминланган оила Довурбоев Тўлқин хамда Ш.Матбабоевнинг хонадонинг ер майдони ҳайдаб берилиб, пиёз экинлари, ва мевали ва манзарали дарахт кўчатлар экишга кўмаклашди ҳамда тумандаги кам таъминланган оилаларга тўқсонбости экинлари экиш учун 2500 кг пиёз олиб келиш режалаштирилган.

Бундан ташқари 4-сектор худудидаги “Нурафшон” МФЙда яшовчи фуқаро Нарзиева Зайнаб хонадонида хозирги кунда саримсоқпиёз, сабзи, шоғлом экилган, ушбу хонадон йилига 3 марта хосил олиб келинмокда.

Туманда тўқсонбости экинларини экиш бўйича барча махаллаларда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. 

Аҳоли томорқаларига “Тўқсонбости” усулида сабзавот экинлари экиш ишлари тизимли ташкил этиш, аҳоли хонадонларига сифатли уруғ ва кафолатланган кўчатлар етказиб бериш, томорқа ерларини шудгорлаш каби хизматларни тизимли йўлга қўйишда “Томорқа хизмати” корхоналари ўрни ошиб бормоқда.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман Кенгаши

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар