Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор тумани сектор раҳбарлари ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи маҳкумлар билан суҳбатлашди ҳамда Пробация гуруҳи тамонидан амалга оширилган ҳисоботи тингланди.

Зарбдор тумани сектор раҳбарлари ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи маҳкумлар билан суҳбатлашди ҳамда Пробация гуруҳи тамонидан амалга оширилган ҳисоботи тингланди.

14 ноябрь 2022 йил
186
0

Зарбдор туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида жами 147 нафар махкумлар жазо ўтаб келмоқда  шулардан 54 нафари ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли озод этилганлар, 44 нафари ахлоқ тузатиш ишига хукм қилинганлар, 18 нафари муайян хуқуқдан махрум қилинганлар, 3 нафар шартли синов, 28 нафари озодликни чеклаш, жазосига хукм қилинган махкумлар  ташкил этади. Ҳисобга олинган махкумларнинг барчаси вилоят ИИБ ахборот марказига ҳисобга кўйилган фармойиш ва ажримларни ўз вақтида ижро қилиниб туман шахар, вилоят судларига хабарномалар юборилиб уларга картатекалар тўлдирилиб келинмоқда. 

Зарбдор туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳига  2022 йил  31 октябрь кунига қадар жами 85 нафар  маҳкум ҳисобга олиниб улар  билан профилакик сухбат ўтказилиб ишга жойлаштирилди. Ахлок тузатиш иши жазосига хукм қилинган махкумларга жазо ўташ тартиб-қоидалари, шарт-шароитлари ва суд хукмни тўлик бажариш хамда уларнинг хукук ва мажбурятлари тўғрисида хар ой якунида  ички ишлар бўлимига чақиртирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан олдин жами 66 нафар маҳкумлар шартли равишда Жиноят ишлари бўйичаси Зарбдор туман суди томонидан озод этилди.

Мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишлари хамда банк сохасида ишлаш  хуқуқидан махрум қилинган маҳкумлар олдинги иши яьни лавозимларидан озод қилиниб, фермер хўжаликларига йўлланма орқали ишга жойлаштирилиб, уларнинг иш жойлари хар чоракда текширилиб борилмоқда Озодликдан махрум қилиш билан боғлик бўлмаган жазоларга хукм қилинган махкумлар тамонидан давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган тўлов бадалларини ўз вактида ундириш ва тегишли ҳисоботларни олиб бориши  Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг 157-сонли буйруғи талаблари асосида иш олиб борилиб, хар ой охирида Жиззах вилояти Ички Ишлар Бошкармаси  Пробация бўлимига ҳисобот бериб борилмоқда, мехнат билан банд бўлганлар 100 %  бўлиб, 30 сентябрь кунига қадар 78.680.588 млн. сўм давлат фойдасига ўтказилди.Шу билан бирга махкумлар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш борасида оммавий ахборот воситаларига чиқишлар амалга оширилди.

Махкумларнинг иш жойи хар куни текширилиб борилиб, уларнинг иш хакларидан ундириладиган тўлов бадаллари доимий назорат қилиб борилмоқда. Уларга кайта жиноят ва хукукбузарликлар содир қилмаслиги юзасидан профилактик тарбиявий ишлар олиб борилмоқда.    

Бундан ташқари 1 нафар маҳкум қайта кусб ҳунар ўрганишлик учун   3 ойлик курсга ўқишга жойлаштирилди.

Бундан Зарбдор тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган жазо ўташдан бўйин товлаганлиги сабабли 6 нафар маҳкумга нисбатан ЖИБ Зарбдор туман судига тақдимнома киритилиб жазоси оғироқ турдаги озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди.

Шу билан бирга 2 нафар махкумлар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми ва 276-моддаси 2-қисми билан қайта жиноят содир этилишига йўл қўйилди.

 Зарбдор  туман  ИИБ  ЖХХ

Пробация гуруҳи катта  инспектори

майор Х.Хаджақулов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар