Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » “Маънавият карвони” лойиҳаси Зарбдор туманида

“Маънавият карвони” лойиҳаси Зарбдор туманида

17 ноябрь 2022 йил
144
0

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Зарбдор тумани Маданият марказида маҳаллий аҳоли ўртасида Республикамиздан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар, зиёлилар, шоир, ёзувчилар, киноактёрлар иштирокида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди. 

Туман аҳолисига юртимиздаги тинчлик, осойишталик, тинч, осуда, фаравон ҳаётимизни қадрлаш, юртбошимиз томонидан инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳатлар тарғибот қилинди.

Тадбир давомида элимиз севган таниқли санъаткорлар, сўз усталари томонидан намойиш этилган Ватанни мадҳ этувчи концерт дастури, саҳна чиқишлари маҳалла аҳолисига янада кўтаринкилик, байрамона кайфият улашди.

Зарбдор тумани ҳудудларида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда. 

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар