ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Туманда фаолият курсатаётган корхона ва ташкилот
рахбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига!
Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги 10-мб-сон қарорига 49-ИЛОВА 1-NH shakli (йилда бир марта) Давлат статистика ҳисоботини 2022 йилнинг 16 декабрдан кечиктирмай топширингиз сўралади. Ҳисобот юридик шахслар, юридик шахсларнинг алоҳидабўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) томонидан тақдим этилади.
Давлат статистика ҳисоботларини янги автоматлаштирилган тизими Estat-4.0 (hisobot.stat.uz) дастури орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. Шу ўринда қайд этиш жоизки, Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Туман статистика бўлими
Teл: (72) 492-26-73