“Ёшлар дафатари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида “Ёшлар жамғармаси”дан ажратилган маблағларнинг сарф этилиши мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди
Зарбдор туман ҳокимлиги мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ёшлар етакчиси ҳамда маҳаллий ОАВлари, блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди.
Сўз аввалида туман ҳокими Зафар Рузиев “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 07 июндаги 312-сонли ҳукумат қарори махмун моҳияти билан таништирди.
Сўнг туман ҳокими ўринбосари Раҳимберди Анқаев “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга берилиган имтиёзлар ҳақида маълумот берди.
- “Ёшлар дафтари”га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;
- ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланадиган харажатларнинг 75 фоизигача қисмини қоплашга;
- “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга;
- “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
- мамлакатимиздаги ОТМда ўқиётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;
- “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашгақаратилиши тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.
Жамғарма маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда Васийлик кенгаши тузилади.
Ёшлар ишлари Агентлиги Зарбдор туман бўлими бошлиғи Ҳайрулла Усмонов туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга йил бошидан буён амалга оширилган ишлари тўғрисида тўхталиб ўтди.
Жумладан: 22 нафар ёшларга “Бир марталик моддий ёрдам” тариқасида 24 млн. сўм, 1 нафар “Тадбиркорлик ва касб ҳунарга ўқитиш учун 2 млн сўм, 26 нафарга “Ҳайдочиликка ўқитиш” учун 33 млн. сўм, 105 нафарга “Асбоб ускуналар ва меҳнат қуролларини олиш” учун 243 млн. сўм, 63 нафарга “Таълим тўлов контрактлари” учун 184 млн. сўм, 34 нафарга “Замонавий касб, ИТ ва хорижий тиллар ўқув курслари” учун 8 млн. сўм, 18 нафарига “Фуқаролик паспортини олишда бадал пуллари” учун 5 млн. сўм, 7 нафарига “Мактаб формаси ва ўқув қуроллари” олиш учун 2 млн. сўм, 62 нафарига “Даволаниш билан боғлиқ” харажатлар учун 112 млн. сўм, 79 нафарига “Сафарбарлик чақирув резерви” харажатлари учун 308 млн. сўм, 3 нафарига турар жой ижараси учун 7 млн. сўм ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш оммавий спортни ривожлантириш ва маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли совғалар учун 389 млн. сўм маблағлар йўналтирилганлиги борасида маълумот берилди.
Матбуот анжуманида маҳаллий журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати