Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Пенсиямни қайта ҳисоблатиш учун қандай ҳолатларда мурожаат қилсам бўлади?

Пенсиямни қайта ҳисоблатиш учун қандай ҳолатларда мурожаат қилсам бўлади?

12 апрель 2023 йил
151
0

Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблатиш учун асос пайдо бўлган тақдирда ушбу мазмундаги ариза билан исталган вақтда мурожаат қилиши мумкин. 

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза пенсионер яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан беш кун муддатда кўриб чиқилади.

Қуйидаги ҳолатлар пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос бўлади:

а) пенсионер томонидан пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлмаган ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши (пенсия тайинлангунга қадар иш стажи ва иш ҳақи тўғрисида);

б) ногиронлик гуруҳининг ўзгариши;

в) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сонининг ўзгариши;

г) устама ҳақ олиш ҳуқуқининг пайдо бўлиши;

д) қонунчиликка мувофиқ пенсияни ҳисоблаш тартиби ўзгарганда, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг ва пенсия ишини текшириш (ўрганиш) натижасида пенсия миқдорининг ошиши ёки камайиши;

е) даромадларнинг индексация қилиниши;

ж) I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун ариза берган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. 

 

Зарбдор туман Пенсия жамғармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар