Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95

РАДДИЯ

28 декабрь 2021 йил
291
0

Жорий йилнинг 27 декабр куни телеграм мессенжеридаги t.me/sizdantelegram каналида “Маҳаллий нон ишлаб чиқарувчилар учун ун ажратишда тамагирлик ҳолати ҳам кузатилмоқда” сарлавҳасида берилган мурожаатга РАДДИЯ

ҚАЧОНГАЧА МИШ-МИШЛАРГА ИШОНИБ ИШ КЎРАМИЗ.

Ижтимоий тармоқлардаги t.me/sizdantelegram каналида “Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимлиги иқтисод бўлими томонидан маҳаллий нон ишлаб чиқарувчилар учун дастур доирасида ҳар ойда ун ажратилади. Аммо ҳокимиятнинг айрим вакиллари 1 тонна ун учун 100 минг сўмдан талаб қилмоқда. Бу пулни бермаган маҳаллий нон ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга ун турли баҳоналар билан берилмаяпти” дея келтирилган мурожаат мутлоқо асоссиз бўлиб, бундай ҳолат мавжуд эмас.

Туманда аҳолига қолипли нон ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари йил бошида 8 та бўлиб, йил давомида 24 та яъни уч баробарга кўпайган. Ун маҳсулотларининг бозор нархи икки баробарга ошган. Қолипли нон ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган ун фонди жорий йилнинг бошида 8 та тадбиркорлик субъектларига тақсимланган бўлиб, ҳозирги кунда йил бошида ажратилган ун фонди ўзгармаган, ушбу фонд 24 та тадбиркорлик субъектларига тақсимланганлиги натижасида уларнинг улуши уч баробарга камайган.

Тадбиркорларга доим зарур шарт-шароитлар яратилиб келинмоқда. Ҳар бир мурожаат туман ҳокимлигининг эътибор марказидадир.

Зарбдор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар