Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдорда аҳолининг айрим қатламларига кирувчи оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда

Зарбдорда аҳолининг айрим қатламларига кирувчи оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда

28 декабрь 2021 йил
373
0

Зарбдор туманидаги барча маҳаллаларда Президентимизнинг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида 2021 йил декабрь ойида аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида аҳолининг айрим қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Айни кунда Президентимиз қарори асосида айрим оилаларга бир марталик 800 минг сўм моддий ёрдам тумандаги маҳаллаларга бириктирилган банклари томонидан тарқатилмоқда. Моддий ёрдам тарқатилиши сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинган.

 Зарбдор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар