Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманида “Ҳоким ёрдамчи”лари учун ўқув семинар-тренинглари ўтказилмоқда

Зарбдор туманида “Ҳоким ёрдамчи”лари учун ўқув семинар-тренинглари ўтказилмоқда

28 декабрь 2021 йил
537
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 31-сонли қарорида, 3-босқичда ўқув семинарлари ташкил этиш, иккинчи босқичда — 2021 йил 30 декабрга қадар республика вакиллари иштирокида ҳоким ёрдамчилари ва марказлар ходимлари учун амалий машғулотларни ташкил этиш белгиланди.

Шундан келиб чиққан ҳолда ўқув-семинарлари иқтисодий ва инвестиция комплексларига кирувчи идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларнинг етарли малака ва тажрибага эга бўлган раҳбар ходимларини жалб этилган ҳолда ўтказилмоқда.

Ҳозирда Республика миқёсида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси ҳамда ҳоким ёрдамчиларини фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича “маҳаллабай” ишлаш маркази ходимлари учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатилиши бўйича Зарбдор туманида ҳам саккиз кунлик махсус ўқув дастури асосида семинар-тренинглар жорий йилнинг 20 декабрдан буён ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур семинар-тренинглар тақдимот ва амалий машғулотлар шаклида ташкил этилиб, ўқув жараёнларини ўтказиш юзасидан тренерлар таркиби тасдиқланган.

Ташкил этилган семинар-тренинглар ўқув дастуридаги мавзулар аҳамияти ва кўлами жиҳатидан пухта ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосан жойларда ҳоким ёрдамчиларининг "маҳаллабай" ва "хонадонбай" ишлаш механизми асосида ўз иш фаолиятини ташкил этишлари учун зарур бўлган барча масалаларни қамраб олган.

Бугун 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ходими Б.Бобояров томонидан "Ҳоким ёрдамчиси энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ва карьера модели" мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулот давомида иштирокчиларга ҳоким ёрдамчилари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизими асосида баҳолаш механизмлари, кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби, ҳалқаро тажриба, самарадорлик ва натижадорликка эришишнинг устувор жиҳатлари ва мавзу юзасидан кейс таҳлиллар асосида жорий этиладиган тизим бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир иштирокчиларининг саволларга тегишли жавоблар берилди. Ўқув курслари якунида иштирокчилардан тест синовлари олиниши режалаштирилган бўлиб, вилоят миқёсида энг юқори натижа қайд этган 5 нафар ҳоким ёрдамчилари вилоят ҳокимлиги томонидан тақдирланиши белгиланган.

Малака ошириш курслари бугун якунланади ва эртага 29 декабр куни барча тингловчилар билим даражаси тест синовдан ўтказилади.

Зарбдор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар