Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Таълим – тараққиёт пойдевори

Таълим – тараққиёт пойдевори

07 январь 2022 йил
422
0

Барчамиз гувоҳи бўлиб турганимиздек, мамлакатимиз таълим тизимида  туб ислоҳлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси халқ таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур ҳужжат билан 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш учун йўл харитаси тасдиқланди. Унда 2030 йилгача халқ таълимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Хусусан, узлуксиз таълим, шунингдек, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини мазмунини сифат жиҳатдан янгилаш, таълим бериш методларини такомиллаштириш, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич амалга ошириш, халқ таълими тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда инновацион лойиҳаларни жорий этиш ҳамда ёшларни тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлашда мактабдан ташқари таълимнинг замонавий усуллари ва йўналишларини жорий этиш каби бир қатор вазифаларни амалга ошириш мақсад қилиб қўйилган.

Ўтган даврда бу борада муайян ишлар амалга оширилди. Шунинг билан бирга, соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат –“Таълим тўғрисида”ги қонун ўтган йилнинг 23 сентябрида мутлақо замонавий талаблар асосида қабул қилди. Қонунда таълим соҳасидаги асосий принциплар, таълим тизими, турлари ва шакллари аниқ белгилаб қўйилди.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2021 йилда мамлакатимизда ёш авлодга эътибор ҳар қачонгидан ҳам кенг кўлам касб этгани, таълим тизимида туб бурилишга пухта замин яратилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Жумладан, ўтган йилда таълим соҳаси ва ёшлар сиёсатига доир жами 43 та ҳуқуқий-норматив ҳужжат қабул қилинди. Уларнинг 5 тасини Президент  фармони, 8 тасини Президент қарори ташкил этади. Давлат раҳбари томонидан бир йил давомида таълим соҳасида 13 та ҳужжат имзоланганидан билиш мумкинки, соҳа, юртимизнинг келажакдаги эгалари ҳақида қайғуришга ўта муҳим ва долзарб масала сифатида қаралмоқда. Мазкур ҳужжатлар асосида ёшларимизнинг таълим-тарбия олишларига хизмат қилувчи 44 та имтиёз ва қулайликлар яратилди ва бу фарзандларимизнинг чуқур билим олишлари, фан сирларини  пухта ўзлаштиришлари учун катта кенг имкониятлар яратди.

Бугунги кунда дунё ҳамжамиятида Янги Ўзбекистон ибораси бот-бот такрорланмоқда. Бу бежизга эмас, албатта. Чунки, қай бир соҳани олмайлик,  шиддат билан ривожланаётганига, янги босқичига юз тутаётганига, энг муҳими, буларнинг замирида инсон қадри ва уни фаровон турмуш тарзи турганига шоҳид бўляпмиз.

Бунга таълим тизимидаги ислоҳотлар мисолида ҳам кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Мисол учун, фарзандларимизга замонавий ва илғор таълим стандартлари асосида билим беришга ихтисослашган Президент мактаблари сони 14 тага етди. Мазкур мактаблар янги давр, янги ислоҳотлар талабларига жавоб берувчи янги кадрлар етиштириб беради.

Юқори малакали, етук салоҳиятли кадрлар эса Янги Ўзбекистоннинг таянчи, тараққиётининг пойдеворидир.

Муқаддас Ўразалиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Фан, таълим,маданият ва спорт қўмитаси аъзоси,

ЎзХДП фракцияси аъзоси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар