Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туман умумий ўрта таълим мактабларининг маданий ижодий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг семинари ташкил этилди.

Зарбдор туман умумий ўрта таълим мактабларининг маданий ижодий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг семинари ташкил этилди.

08 январь 2022 йил
364
0

Зарбдор тумани Равот МФЙ ҳудудидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида тумандаги маданий ижодий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг семинари бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 6 декабрдаги 02/10/1580-сонли топшириқ хати ҳамда Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлимининг 2022 йил 5 январдаги 01-230-сонли хати ижроси юзасидан 2022 йил 8 январ куни Маънавият маърифат маркази Зарбдор туман бўлинмаси ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида Зарбдор  туманидаги 9-сонли мактаби фаоллар залида тумандаги умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иштирокида ўқувчиларнинг қишки таътил даврида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида семинар-тренинг ўтказилди. Семинарда Маънавият ва маърифат маркази Зарбдор  туман бўлинмаси рахбари А.Худойбердиев ва Жиззах вилоят Ёзувчилар уюшмаси бош мутахассиси Н.Алламуратоваларнинг маърузалари тингланди. Семинарда туманимизда ижод қилиб келаётган таниқли ёзувчи, шоир, журналистлардан А.Мамарасулов, Бахром Мирзо, Ф.Ражабовлар иштирок этишди ва ўз таклиф, фикр–мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Йилнинг энг фаол ижодий-маданий масалар бўйича тарғиботчи”си кўрик-танлови вилоят босқичи иштирокчиси 32-мактабнинг ижодий-маданий масалар бўйича тарғиботчиси Ғ.Ҳамзаев тайёрлаб келган видео роликлари билан таништирди ва ўзининг таклиф ва фикрлари, таассуротлари билан ўртоқлашди.

Семинарда асосий мавзулар бўйича ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар бир-бирлари билан фикр алмашишди. Ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан етарлича маълумотларга эга бўлишди.

Семинар якунида туман бўлинмаси бош мутахассиси Г.Норматова  томонидан умумтаълим мактабларидаги иқтидорли, зукко, ижодкор ўқувчиларни тўгаракларга жалб қилиш, нотинч оилалар фарзандлари ва уларнинг ота-оналари билан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш яъни оила мустаҳкамлигини сақлаш, ҳисоботлар топшириш тартиблари тушунтирилиб, ҳар чорак якунида семинар-тренинглар ташкил этиш юзасидан етарлича маълумотлар бериб борди.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар