Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни

12 январь 2022 йил
296
0

2022 йилнинг 12 январ куни «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни» ўтказилишини  ташкил этиш борасида, содир бўлган ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларга имкон бераётган сабабларни бартараф этишга қаратилган «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»га асосан Зарбдор туман ФВБ ходимлари томонидан Зарбдор туман “Янгиобод ” маҳалласида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Зарбдор туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва тадбиркорлик субъектларида жами 2 та учрашувлар ўтказилиб, 89 нафар фуқароларга тушинтириш ишлари олиб борилди. Шахсий таркиб томонидан маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриб 277 та хонадонларда яшовчи 478 та фуқароларга тушинтириш ишлари олиб борилиб, имзо чекиш йўли билан йўриқномалар берилди. Тадбирлар давомида ис газидан захарланишнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича  эслатма ва йўриқномалар ишлаб чиқилиб, 325 нафар фуқароларга тарқатилди. Аҳоли турар жойларидан жами 79 та камчиликлар аниқланди ва аниқланган камчиликлар буйича тегишли ташкилот рахбарларига 1 дона ахборотнома ва 3 дона тақдимномалар киритилди.

Зарбдор туман ФВБ бошлиғи 

ўринбосари ПваНБ бошлиғи

капитан Холмурадов Санжар

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар