Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Зарбдор туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

25 январь 2022 йил
375
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабр кунидаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони  мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида.

 

Зарбдор туман юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан туман халқ таълими бўлими ходимларига ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Ушбу тарғибот тадбирида жумладан:

2022 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш учун дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:

- 2022 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланиши тўғрисида Фармонга мувофиқ қуйидагича белгиланган:

а) барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь — душанба, 22 март — сешанба, 23 март — чоршанба, 11 июль — душанба, 2 сентябрь — жума;

б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь — сешанба, 4 май — чоршанба, 5 май — пайшанба, 12 июль — сешанба, 3 сентябрь — шанба ва 31 декабрь — шанба.

- 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилсин:

8 январь — шанба кунидан 4 январь — сешанба кунига;

7 май — шанба кунидан 4 май — чоршанба кунига;

14 май — шанба кунидан 5 май — пайшанба кунига;

16 июль — шанба кунидан 12 июль — сешанба кунига.

- Белгилаб қўйилганки:

бюджет ташкилотларида ушбу Фармоннинг 1-банди «а» кичик бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини беш иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади;

ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга ушбу Фармоннинг 1-банди «а» кичик бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади;

ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак;

бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ қўшимча дам олиш куни меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади.

- Байрам (ишланмайдиган) кунларининг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, республика аҳолисининг мароқли дам олиши учун:

Туризм ва спорт вазирлиги туризм намойиши объектлари (маданий мерос ва спорт объектлари, музейлар) ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилиши ҳамда акциялар ўтказилишини ташкиллаштирилиши;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда санаторийлар ва соғломлаштириш муассасалари учун чегирмалар бериш ҳамда акциялар ўтказиш тавсия этилиши;

«Uzbekistan Airways» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга ички транспорт қатновлари учун чегирмалар бериш ва акциялар ўтказиш тавсия этилиши.

- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига:

меҳнат жамоалари ўртасида ушбу Фармоннинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этилиши;

узайтирилган байрам кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари мароқли дам олишини таъминлаш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотларининг ишини фаоллаштириш тавсия этилган.

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-6122-сон ҳамда 2021 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6222-сон фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши ушбу фармон билан кўратилиб ўтилган.

Мазкур Фармон 2023 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотади.

Ҳурматли ташкилот раҳбарлари, ҳисобчилари ҳамда ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиқлари ходимларга меҳнат таътили бериш ва таътил суммасини ҳисоблаш жараёнида ушбу фармон талабларига қатъий риоя қилишингиз сўралади.

Зарбдор туман юридик хизмат кўрсатиш маркази

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар