Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 25 январь куни Зарбдор туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари ва ОАВ журналистлари иштирок этишди. Сессияда депутатлар томонидан 13 та масала кўриб чиқилди.
Зарбдор туманида 2022 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сонли қарори ижроси, Туман прокуратурасининг туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги 2021 йил 2-ярмида амалга оширган ишлари, Зарбдор тумани ички ишлар бўлими томонидан 2021 йил давомида жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлари, Жиноят ишлари бўйича Зарбдор тумани суди томонидан 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти, Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти, Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси Эсанов Джахонгир Хошимовичнинг 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти, “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ҳамда Тумандаги бўшаб қолган 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорлигига тавсия қилинган номзодлар дастурларини кўриб чиқиш ва директорликка тавсия қилиш ҳақидаги тақдимномаси тўғрисида.
Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Сессия якунида Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати