Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш “Ўзагроинспекция” назоратида

Қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш “Ўзагроинспекция” назоратида

31 январь 2022 йил
419
0

Республикамиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнларида ҳам бошқа соҳалар билан бир қаторда бозор иқтисодиёти ислоҳотларини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, уни сифатини ошириш илғор тажрибаларни қўллаш, ер ва сувдан оқилона ва унумли фойдаланиш мухим ва стратегик аҳамиятга эга бўлган йўналиш ҳисобланади. 

Агросаноат мажмуининг мелиоратив ва сув хўжалиги тизимларидаги насос станцияларида асосан тузилиши содда ва Ф.И.К. юқори бўлган куракли (марказдан қочма ва ўқий) насослар кенг қўлланилади

Сув вазирлиги тизимидаги насос станциялари, уларда ўрнатилган насос агрегатлари, суғориш ва мелиоратив қудуқлар, подстанциялар, трансформаторлар ва электр узатиш тармоқларини техник соз ҳолатда сақлаш, ишончли ишлашини ҳамда уларни такомиллаштиришни таъминлаш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.   Жумладан:

- насос станцияларида насос агрегатлари, суғориш қудуқлари жорий ва тубдан таъмирланди;

- насос станцияларда чиқарилаётган сув миқдорларини ва сарфланаётган электр энергияси назоратини инсон аралашувисиз шаффоф тарзда олиб бориш мақсадида насос станцияларга рақамлаштирилган электр ҳисоблагичлар ҳамда сув ўлчаш қурилмалари ўрнатилмоқда.

Агросаноат устидан назорат қилиш инспекциясининг Зарбдор туман бўлими томонидан насос станциялари, суғориш қудуқлари ва энергия тежовчи қурилмаларнинг мавсумга тайёрлаш борасида назорат тадбирлари олиб борилиб,  белгиланган кўрсатмалар бериб борилмоқда.

 

“Ўзагроинспекция”нинг Зарбдор туман бўлими

катта инспектори Б.Қуролов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар