Зарбдор тумани 1-сектор ҳудудидаги“Оқар”МФЙда болалар майдончаси фойдаланишга топширилди
Бугунги изчил ислоҳотларнинг намунаси сифатида аҳолининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш, ҳудудларда маҳаллаларнинг янгича кўринишдаги гузарларини бунёд этиш бўйича кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётганини айтиш мумкин. Шунингдек, бу борада Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилиши белгилаб ўтилган.
Президент фармони ижроси доирасида Зарбдор туман 1-сектор ҳудудидаги “Оқар” маҳалласида болалар майдончаси, кўп қаватли уйлар учун тандирхона ва хожатхоналар қуриб фойдаланишга топширилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати