Зарбдор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди
3 февраль "Пайшанба - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 март кунидаги ПҚ-2833-сонли Қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Зарбдор туманида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирлари ўтказилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ишчи гуруҳи аъзолари ички ишлар органларининг ҳар бир ҳудудий бўлим-бўлинмаларида, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектлар, ички ишлар органлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг масъул ходимларини маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктириб, ходимларга ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка тартибдаги ҳамда виктимологик профилактикасини амалга ошириш, бунда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш талаблари тушунтирилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан уйма-уй кириш орқали фуқаролар муаммоларини аниқлаш ва уларни сектор раҳбарларига йўналтирган ҳолда ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилиб, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида барча маҳаллаларда профилактик тадбирлар амалга ошириш.
Профилактика инспекторларининг хизмат қилаётган ҳудудларида кўчама-кўча юриб тарғибот қилишлари орқали, фуқароларнинг ҳушёрлигини ошириш, ҳудудда содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан хабардор бўлиб, ўзларига тегишли бўлган яшаш хонадонлари, транспорт воситалари, чорва моллари ва бошқа шахсий буюмларини қаровсиз қолдирмасликлари борасида тушунтириш ишлари олиб бориш.
Ўтказилаётган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида таълим муассасаларида ўқувчиларнинг таълим олишлари учун яратилаётган шарт шароитлар, карантин қоидаларига риоя этилишининг аҳволи ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида масъул раҳбарларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган шахслар томонидан касбий фаолият билан боғлиқ бўлган жиноятларни олдини олиш, олий ўқув юртларига ўқиш ниятида бўлган битирувчиларнинг фирибгарлик жинояти қурбонига айланиб қолишларини олдини олиш, вояга етмаганлар иштирокида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда 5 та муҳим ташаббус доирасида санъат, спорт ва фан тўгаракларига жалб қилиш чоралари кўриш борасида давра суҳбатлари ўтказилиши белгилаб олинди.
Бундан ташқари ишчи гуруҳнинг 2021 йилда амалга оширилган ишлари сарҳисоби ҳам тингланди. Унда эришилган натижалар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар хусусида ҳам сўз борди. Ўтган давр мобайнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда яхши натижалар кўрсатган маҳалла раислари тақдирланди.
Мухтасар қилиб айтганда, муҳтарам Президентимизнинг 2833-сонли Қарорлари бугунги кунда маҳаллий ҳокимликлар, корхона ва ташкилотлар, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда ички ишлар органлари ходимларига яқиндан туриб кўмаклашиш ҳиссини шакллантирди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати