Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » ОЧИҚ ТАНЛОВ АДОЛАТ МЕЗОНИДИР

ОЧИҚ ТАНЛОВ АДОЛАТ МЕЗОНИДИР

04 февраль 2022 йил
367
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори билан Ёшлар ишлари агентлиги тизимига штат бирликлари ажратилди.

Мазкур штат бирликларини муносиб намзодлар билан тўлдириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали билан хамкорликда меритократия тамойили асосида очиқ мустақил танловлар эълон қилинди ва танлов асосида ишга қабул қилиш ишларини бошлади.

Ҳусусан бугун, Ёшлар ишлари агентлиги Зарбдор туман бўлимига вакант бўлган Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш ва волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш бўйича бош мутахассис ҳамда ҳисобчи лавозимларига очиқ танловнинг суҳбат босқичи ўтказилмоқда. 

 – Мен Зарбдор туман 24-сонли умумтаълим мактабида тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқдаман, – дейди Ўролов Ҳосилбек. Ёшлар ишлари агентлиги Зарбдор туман бўлимида вакант бўлган таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш ва волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш бўйича бош мутахассислиги лавозимига эркин очиқ танловда иштирок этдим. Танлов ҳақиқоний, очиқ-ошкора ўтганидан жуда ҳам хурсандман.

Танлов шаффоф тарзда ўтди. Ҳозирга қадар Зарбдор туман Бандликка кўмаклашиш марказида ҳисобчи вазифасида ишлайман. Ушбу танловда иштирок этарканман, мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида одилона жамият барпо этилаётганига яна бир бор амин бўлдим, - дейди Абдураҳмонов Фарҳод

Суҳбат жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида Youtube.com (https://youtu.be/9NYwUu97ay0) платформаси орқали тўғридан тўғри трансляция қилинди.

Зарбдор туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Ўқув семинарлари ташкил этилди
27 январь 2022, Четверг
Ўқув семинарлари ташкил этилди
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар