Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши котибяти мудири, ҳалқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Гоипов томонидан Мустақиллик МФЙда сайёр қабул ўтказилди

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши котибяти мудири, ҳалқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Гоипов томонидан Мустақиллик МФЙда сайёр қабул ўтказилди

08 февраль 2022 йил
335
0

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши котибяти мудири, ҳалқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Гоипов томонидан жорий йилнинг 7 февраль куни Мустақиллик МФЙда сайёр қабул ўтказилди 

Маҳаллада тадбиркорликни кенгайтириш мақсадида хоким ёрдамчилари билан хамкорликда маҳалланинг ишсиз қатламини хатловдан ўтказиш  ҳамда янги иш ўринларини яратилишига кўмаклашиш хамда Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқаролар билан индивидуал ишлаш, уларнинг муҳтожлик даражасига қараб муаммоларини аниқлаш уларга ечим топишда мухим бўлган асосий вазифалар тўғрисида фикр билдириб ўтди.

Сайёр қабул вақтида фуқароларга ҳозирги кунда жаҳонда яна авж олаётган пандемиянинг янги штамплари пайдо бўлганлиги сабабли, ҳамма аҳоли пандемия тартиб қоидаларига риоя қилиш тўғрисида тушунтириш берилди.

Қабул давомида ўнга яқин масала ва муаммолар кўтарилди.

Шу жумладан: А.Қаҳҳар кўчасидан фуқаро кўча оқсоқоли  Ҳожиев Олимжон сўзга чиқиб, кўчани неча йиллардан буён шағаллаштриш кераклиги, пиёдалар йўлаги йўқлигини, фуқаролар кўча йўлига яқин ҳолда қурилиш қилиб ташлаганлиги, аҳоли  ёғингарчилик вақтида техника ҳамда фуқаролар қийналётганлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Бу масала бўйича туман ободонлаштириш корхонаси вакили кўчани шағаллаштириш ёки асфалт қилиш учун асосий йўлни тўғирлаш кераклиги, қўшимча қурилишларни олиб ташлаш кераклиги бўйича тушунтириш берди ва кўчанинг бир томонига бўлса ҳам пиёдалар йўлагини  қилиб беришга ваъда берди.

Мустақиллик МФЙ,  Шодлик кўчасида яшовчи Исоқова Мафтуна, турмушдан ажрашиб келганлиги бугунги кунда ота-онаси уйда яшаётганлиги, уй жой олишда  ёрдам беришда амалий  ёрдам сўраб мурожат қилишди.

Бу масала бўйича хоким ёрдамчиси Ғайбуллаев Фурқат томонидан тўлиқ тушунтириш бериб ўтди.

Мустақиллик МФЙ Фурқат кўчасида яшовчи Абувалиева Турсуной, ёлғиз қария эканлиги, уй жойини таъмирлаш, истиш тизимлари ишламаётганлиги, таъмирлаш ишларида ёрдам сўраб мурожаат этди.

Мурожаат асосида ёлғиз қария хонодони бориб кўрилиши ва тегишли ташкилотларга кўрсатма берилиши айтиб ўтилди.

Мустақилик МФЙ, Янгиланиш кўчасида яшовчи Хўжаярова Сарагулбоқувчисини йўқотган эканлиги, 2 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги,  маҳаллада эҳтиёжманд оила рўйҳатида турувчи фуқаро бугунги кунда деҳқончилик қилиш учун авукцион орқали ер олишда ёрдам сўраб мурожаат этди.

Бу масала юзасидан Мустақиллик МФЙ хоким ёрдамчиси Ғайбуллаев Фурқат тўлиқ тушунчалар бериб ўтди.

Мустақилик МФЙ, Истиқлол кўчасида яшовчи боқувчисини йўқотган Беимқулова Муборак, уч нафар вояга етмаган фарзанди бор. Тадбиркорлик истаги мавжуд хунармандчилик қилиш учун кредит олиш, хамда уй жой олишда қўмаклашиш учун ёрдам сўради.

Бу масала юзасидан Мустақиллик МФЙ хоким ёрдамчиси Ғайбуллаев Фурқат тўлиқ тушунчалар бериб ўтди.

Худди шундай бошқа уй олиш, деҳқончилик қилиш учун ер олиш, ёрдам пули бериш, ишга кириш, тадбиркорлик қилиш хамда кредит олиш масалалари бўйича тушунтириш берилди ва жойида ҳал қилинди. 

Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини профлактика инспектори томонидан 2021 йил давомида маҳаллада барвақт жиноятчиликни олдини олиш, ўғрилик ва ёшларни ёмон иллатларга аралашиб қолмаслигини олдини борасида, нотинч оиларни мунтазам назоратга олиш, маҳаллада ишсиз мавсумий иш билан банд бўлган уюшмаган ёшлар билан тарғибот тадбирлари бўйича қилган ишлари бўйича хисобти эшитилди. Зарбдор туман маҳалла фуқаролар йиғинлари ичида Мустақиллик МФЙ қизил худудда туриши, ачинарли холда эканлиги айтиб ўтилди. 

Йиғилиш якунида профлактика инспектори томонидан Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини учун ёритиш чироқлари хамда маҳалла тўртта томонидан видео камерлар олишда, маҳаллани назорат қилишда кераклиги тўғрисида айтиб ўтди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар