Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши 23 ёшгача узайтирилди

Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши 23 ёшгача узайтирилди

21 февраль 2022 йил
318
0

Қонунчиликка киритилган ўзгартишларга кўра, энди ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкин (илгари 18 ёшгача бўлган). Қолаверса, болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди (илгари 3 йил эди).

Президент 9 февраль куни «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги [ЎРҚ-752-сон] қонунни имзолади.

Адлия вазирлигининг хабар беришича, ҳужжат билан ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногирони бўлган шахсларга ҳам тўланади. Илгари бу фақат I ва II гуруҳ ногиронларига тўланиши белгиланганди.

Ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 18 ёшгача эди.

Оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланди. Илгари бу 16 ёшгача эди.

Шунингдек, болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди. Илгари жами 3 йилдан кўп бўлмаган давр киритилган.

Улуғбек Мамадалиев

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Зарбдор туман бўлими Пенсия ва нафақалар

тайинлаш ва тўлаш шўбаси катта инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар