Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » АЁЛНИ ЭЪЗОЗЛАШ-ЭЗГУЛИК ВА АДОЛАТ МЕЗОНИ

АЁЛНИ ЭЪЗОЗЛАШ-ЭЗГУЛИК ВА АДОЛАТ МЕЗОНИ

05 март 2022 йил
423
0

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

“8 март - Халқаро-хотин қизлар байрами”ни кенг нишонлаш ва юқори савияда ўтказиш, “Аёлни эъзозлаш-эзгулик ва адолат мезони” ғоя остида 3-10 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги"ни юқори савияда ўтказиш режалаштирилган бўлиб, мазкур ҳафталик доирасида Жиззах вилоятининг барча ҳудудларида маънавий-маърифий тадбирлар “маҳаллабай” тарзда ўтказилмоқда. Жумладан Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди. Тадбирда “Шодлик” ва “Наврўз” маҳалласидан кам таъминланган ва “Аёллар дафтарида” турувчи хотин-қизлар қатнашди. Тадбирда Зарбдор туман Кенгаши депутати Нилуфар Алламуратова, психолог Дилдора Тоштемирова ва Жиззах давлат педагогика институти мусиқий таълим  йўналиши талабалари Лазизбек Нарзуллаев ва  Оқбўтаев Достонлар иштирок этди. Тадбир давомида мутахассислар томонидан семенар тренинг машғулоти олиб борилди.  Президентимиз раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Ёш санъаткорларнинг мусиқий чиқишлари тадбирга кўтаринки кайфият берди. Тадбир сўнгида ташкилотларчилар  хотин - қизларни яқинлашиб келаётган 8 март  байрам билан қутлаб, уларга байрам совғаларини улашди .

Зарбдор туман Кенгаши депутати Нилуфар АЛЛАМУРАТОВА.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар