Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Шаҳвоний ва бошқа ғараз мақсадларда одам сотишни ният қилган аёлнинг кирдикорлари фош бўлди.

Шаҳвоний ва бошқа ғараз мақсадларда одам сотишни ният қилган аёлнинг кирдикорлари фош бўлди.

09 март 2022 йил
552
0

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида истиқомад қилувчи фуқаро Р.Н шаҳвоний ва бошқа ғараз мақсадларда, 2021 йил 11 ноябрь куни соат 14:00 да Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Маданият маҳалласи ҳудудида жойлашган “Келдиёр ота” номли чойхонада, Х.Дни қонунга ҳилоф равишда Туркия давлатига фоҳишалик қилиши учун тезкор тадбирда харидор сифатида иштирок этиш учун жалб қилинган М.Мга 4.000.000 сўм пул эвазига сотиб, тадбир иштирокчисидан 4.000.000 сўм миқдордаги пулларни қабул қилиб олган вақтида, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида ушланиб, унинг жинояти фош этилган ҳамда ундан 4.000.000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. 

Суд томонидан судланувчи Р.Н одам савдоси яъни шаҳвоний ва бошқа ғараз мақсадларда одамни сотишда ифодаланган жиноятни қасддан содир қилган деб ҳисоблаб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 135-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, кеч соат 22-00 дан эрталаб соат 6-00 гача яшаш жойидан чиқишни чеклаш шарти билан 4 (тўрт) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, унга қуйидаги қўшимча таъқиқлар юклатилиб, маҳкумни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойи, иш ва ўқиш жойини ўзгартирмаслик, Жиззах вилоят ҳудудидан чиқмаслик;. Алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, судланувчи Р.Н Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси талабига кўра, “Озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириш мумкин”лиги тўғрисида огоҳлантирилди.

 

Жиззах вилоят суди судьяси

Н.Эрназаров

Жиноят ишлари бўйича 

Ғаллаорол туман судининг

раиси У.Н.Хидирбоев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар