Бугун, 11 март куни Зарбдор туман 1-сектор ҳудудидаги Тошкесган МФЙда “Аҳоли ва ёшлар билан сектор раҳбари учрашуви” бўлиб ўтди.
Унда жисмоний ва юридик шахслар ўз масалалари юзасидан бевосита туман ҳокими Зафар Рузиевга мурожаат қилишди. Унда тумандаги барча мутасадди корхона ва ташкилотлардан масъул вакиллар иштирок этишди.
Қабул давомида фуқаролардан 25 та турли мазмундаги таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, нафақа олишдаги муаммолар, шунингдек ишга жойлашиш ва ер олиш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда.
Йигирмага яқин мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Мурожаатлар ижроси сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.
Зарбдортуман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)