Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » ССВ: Вазирлик ташаббуси билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” акциясига Зарбдор туманида ҳам старт берилди

ССВ: Вазирлик ташаббуси билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” акциясига Зарбдор туманида ҳам старт берилди

26 март 2022 йил
443
0

Маълумки, коронавирус пандемияси бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам донорлар сони кескин камайишига сабаб бўлди. 

Натижада оғир беморларнинг донорлик қонига бўлган талаби сезиларли даражада ошди. Қолаверса, сўнгги йилларда юртимизда ноёб юрак операциялари, инсон тана аъзоларини кўчириб ўтказиш каби мураккаб жарроҳлик амалиётларининг йўлга қўйилиши ҳамда хавфли касалликлар диагностикасининг яхшиланиши сабабли сифатли қон компонентларига бўлган эҳтиёж янада ортди.

Биргина мисол. Бугунги кунда битта жигар трансплантация операцияси учун 30 литргача қон плазмаси зарур. Бу компонент эса 120 нафар инсондан олинади. Шунинг ўзиёқ, донорликнинг аҳамияти нақадар муҳим эканини кўрсатади.

Бундан ташқари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, ҳар бир давлат ўз аҳолисининг қонга бўлган эҳтиёжини қоплаш учун ҳар 1000 нафар кишига донорлар сони 30 нафар ва ундан ортиқ бўлиши лозим. Бизда эса бу рақам 5 нафарга тўғри келади. 

Соғлиқни сақлаш Вазири шу ҳақда сўз юритар экан, соҳани янада ривожлантириш учун аҳоли орасида ушбу хайрли ишни кенг ёйиш, бунинг учун, энг аввало, тиббиёт ходимлари юртдошларимизга намуна бўлиши ҳамда бор масъулиятни ўз зиммасига олиши кераклигини қайд этди.

Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” хайрия акциясига старт берилди ва бу акция туманимизда ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда Зарбдор туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, тиббиёт муассасалари масъуллари, шифокор ва ҳамширалар ҳам фаол иштирок этиб, беғараз донор сифатида ушбу хайрли ишга муносиб ҳисса қўшди.

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча юртдошларимизни “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” акциясида фаол иштирок этишга, беғараз донор бўлиб, ёрдамга муҳтож беморларга кўмак беришга чақиради.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Инсон қадри ифодаланган қарор
29 январь 2022, Суббота
Инсон қадри ифодаланган қарор
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар