ЗАРБДОР ТУМАНИДА “ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ” МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги «Ёш қутқарувчи» кулубини тузиш ва ўқувчилар ўртасида «Ёш қутқарувчи» мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида 5/54/7/8/16/5/62-сон қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 29 март куни Зарбдор туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида тузилган “Ёш қутқарувчи” клублари ўртасида, Зарбдор туман Болалар ўсмирлар спорт мактабида 4 та босқичдан иборат мусобақа ўтказилди.
Мусобақанинг 4 та босқичда, яъни “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўналиши бўйича савол жавоблар”, “Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш”, “Осма арқонга чиқиш” ҳамда “Тўсиқлар оша сакраш-эстафета” бўйича ўтказилиб, жами 22 та жамоа, ҳар жамоада 8 нафардан ёш қутқарувчилар иштирок этди.
Ҳар бир йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун иштирокчиларга жарима вақти қўшиб борилди.
Ўтказилган мусобақаларда барча жамоалар ўзларининг жисмоний чидамлилигини, фавқулодда вазиятлар йўналиши бўйича билим ва кўникмаларини яна бир маротаба ошириб тенгсиз кураш олиб боришди.
Туман миқёсида “Ёш қутқарувчи” клублари ўртасида ўтказилган спорт мусобақасида жамоалар “Умум-жамоа” ҳисобида қуйидаги ўринларни эгаллашди:
Зарбдор туманининг 31-сон умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 1-ўринни;
Зарбдор туманининг 2-сон умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 2-ўринни;
Зарбдор туманининг 25-сон умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати