Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор тумани Ойбек МФЙ спортчилари муносиб тақдирланди.

Зарбдор тумани Ойбек МФЙ спортчилари муносиб тақдирланди.

06 апрель 2022 йил
606
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Зарбдор туман Ойбек МФЙда жойлашган 15 та кўчалари ўртасида “Ҳоким кубоги” учун ўғил болалар ўртасида футбол мусобақаси, “Прокурор кубоги” учун хотин-қизлар ўртасида волейбол мусобақаси, “ДХХ кубоги” учун “Заковат” интеллектуал ўйини, “ИИБ кубоги” учун маданият ва санъат йўналиши, “Давлат солиқ инспекцияси” кубоги учун “Ёш китобхон оила” кўрик танловлари ташкил этилди.

Ушбу мусобақаларда “Ҳоким кубоги” учун ўғил болалар ўртасида футбол мусобақасида Оқбулоқ кўчаси ёшлари, “Прокурор кубоги” учун хотин-қизлар ўртасида волейбол мусобақасида Амир Темур кўчаси аёллари, “ДХХ кубоги” учун “Заковат” интеллектуал ўйинида Наврўз кўчаси ёшлари, “ИИБ кубоги” учун маданият ва санъат йўналишидаги танловларда  Ойбек, Шифокорлар, Мураббийлар кўчасидаги ёшлар, “Давлат солиқ инспекцияси кубоги” учун “Ёш китобхон оила” танлови ғолиби Амир Темур кўчасида истиқомат қилувчи оила ғолиб деб топилди. 

Мусобақа ғолиблари туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томнидан қуйидагича тақдирланди.

  • “Ҳоким кубоги” учун ўғил болалар ўртасида футбол мусобақасида Оқбулоқ кўчаси ёшлари жамоасининг ҳар бир аъзосига телевизор; 

    “Прокурор кубоги” учун хотин-қизлар ўртасида волейбол мусобақасида Амир Темур кўчаси аёллари жамоасининг ҳар бир аъзосига микротўлқинли печ; 

    “ДХХ кубоги” учун “Заковат” интеллектуал ўйинида Наврўз кўчаси ёшлари жамоасининг ҳар бир аъзосига замонавий планшет; 

    “ИИБ кубоги” учун маданият ва санъат йўналишидаги танловларда Ойбек, Шифокорлар, Мураббийлар кўчасидаги ёшларига замонавий планшет; 

    “Давлат солиқ инспекцияси кубоги” учун “Ёш китобхон оила” танлови ғолиби Амир Темур кўчасида истиқомат қилувчи ғолиб оилага 20 та китоб ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”га 3 кунлик бепул оилавий саёҳат чипталари билан тақдирландилар. 

  •  

      Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар