Зарбдор туманида маҳалла биноси фойдаланишга топширилди
Юртимизнинг кўплаб ҳудудларида янги ва замонавий иншоотлар қад ростлаб, юртимиз кўркига кўрк қўшаётир.
Хусусан, Жиззах вилояти Зарбдор туманида ҳам бири-биридан гўзал бинолар фойдаланишга топшириляпти. Шулардан бири — “Равот” маҳалла фуқаролар йиғини биносидир. Мазкур маскан туман аҳолисига чинакам совға бўлди.
Унинг очилиш маросимида қайд этилганидек, Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг асл мақсади мамлакатни эртанги кундаги ривожланишининг муҳим босқичи, аввало, маҳалла институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва нуфузини янада юксалтиришга қаратилган. Ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, юртимиз тинчлиги ҳамда осойишталигини таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш масалалари туман ҳокимлиги мутасаддиларининг доимий эътиборида бўлади.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати