Зарбдор туман ҳокимлиги ифторлик дастурхони ёзди
Муборак Рамазон ойи муносабати билан Зарбдор туман ҳокимлиги ташаббуси билан Маҳалла хайрия жамоат фонди, Саховат ва кўмак жамғармалари томонидан ифторлик дастурхони ёзилиб, туманимиздаги нуронийлар, кўзи ожиз, ногиронлиги бор фуқаролар, байналминал жангчилар, Чернобил АЭС ҳалокати иштирокчилари таклиф этилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Ифторлик аввалида сўз олган нуронийларимиз улуғ ойда ён-атрофдагиларга меҳр-саховат кўрсатиш, яқинлар ҳолидан хабар олиш катта савоб эканини таъкидлаб, ҳокимликлар ва ташкилотлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, нуронийлар ва боқувчисини йўқотган ёшлар ҳолидан хабар олиш ишлари бошлаб юборилганини таъкидлади.
Ифторлик иштирокчилари юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз ҳосилига барака, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ривож тилаб, дуога қўл очишди. Тадбир сўнгида Маҳалла хайрия жамоат фонди ва “Кўзи ожизлар” жамияти томонидан совғалар улашилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати