Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » БОЛА ПУЛИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

БОЛА ПУЛИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

23 апрель 2022 йил
1 258
0

Бола пули 01.09.2021 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.08.2021 йилдаги ПФ 6277-сонли фармонига асосан;

Кам таъминланган оилаларга яъни;

  1. Оиланинг хар бир оила аъзосининг даромади 440 минг сўмдан кам бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.
  2. Кам таъминланган оиланинг, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм, 3 ёшдан катта кейинги фарзанди учун 150 000 сўм, ундан кейинги фарзандлари учун 100 000 сўмдан тўланади.

Аввал эса, оиланинг 2 ёшгача ёки 14 ёшгача боласи учун алоҳида ҳужжат асосида бола пули расмийлаштирилар эди.

Болалар нафақаси олиш учун, МФЙга ариза ва оила ҳақидаги маълумотлар тақдим қилинади.

МФЙни вазифаси, Сиз тақдим қилган ариза ва маълумотларингизни Пенсия жамғармасига тақдим қилади. Пенсия жамғармаси эса, электрон шаклда аризангиздаги маълумотларни базага киритади. База эса барча керакли маълумотларни тўплаб, тайинланиш ёки рад қилинишини аниқлайди.

Билингки, бола нафақаси тайинланишида МФЙ ҳам, Пенсия жамғармаси ҳам аралаша олмайди ва хақ эвазига тайинланишига ёрдам бера олмайди.

Бир гап билан айтганда ИНСОН ОМИЛИ АРАЛАШМАЙДИ.

Агар бола пули тўғрилаб бераман дейишган бўлса, улар Сизни алдаган ва алдов эвазига тайинланиши керак бўлган нафақани расмийлаштириб бердим деб, Сизни пулингизни олган бўлади. Аслида эса, Сизга шундоқ ҳам тайинланиши керак бўлади.

Мисол учун оилада 4 киши, ушбу оилани ойлик даромади 1.760.000 сўмдан ошмаслиги керак. Оилада 5 киши оилани даромади 2.200.000 сўмдан ошмаслиги керак.

Деяйлик оила ишсиз ва уларни 3 ёшгача бўлган фарзанди учун нафақа олмоқчи. Бундай холлара оилани боқувчиси ўзини-ўзи банд қилиш рўйхатидан ўтиши ва унга 1.644.000 сўм даромад ҳисобланиши ва мезонга кўра, 1.760.000 сўмдан ошмаслиги тушунилади.

Агар, оилани боқувчиси Чет давлатга ишлашга кетган ва чет давлатдаги иш хаққиси тўғрисида маълумотнома бўлмаса, ушбу фуқарони ойлик даромади ҳам, бир ойига 1.644.000 сўм хисобланади.

Агар, оилада 4 киши бироқ, оилани кичик фарзанди 3 ёшдан юқори бўлса, автоматик тарзда текширувчи электрон база оилани эри ва хотини хақидаги маълумотлар тўлиқ эмаслиги сабабли бола нафақаси тайинлашни рад қилиши мумкин.

Асосий эътиборингизни  қаратинг.

  1. Оилада 3 ёшдан кичик фарзанд бўлса онасидан маълумотнома сўралмайди.
  2. Ёлғиз она бўлса иш хаққи хақида маълумот сўралмайди.

 

Агар, эр-хотин қонуний никоҳдан ажрашмаган бўлса, бу ҳақда базада маълумот бўлмаса, ушбу оила алоҳида ажрашиб яшаб келаётган бўлса ҳам, тўлиқ оила ҳисобланади чунки, база уларни қонуний эр-хотин деб ҳисоблайди.

Агар, оилани номида 7 йил тўлмаган транспорт воситаси бўлиб, уни бошқа бировга сотган ва ўз номидан тушурмаган бўлса, ушбу оила кам таъминланган оила деб хисобланмайди ва бола нафақаси ажратиш рад қилинади.

Ҳурматли фуқаролар! бола нафақаси олишда, ушбу юқоридаги қоидаларга амал қилган ҳолда мурожаат қилсангиз, ортиқча саволларга хожат қолмайди.

Шунингдек, ушбу ҳавола орқали https://lex.uz/docs/5572509 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги 6277-сонли фармони билан ҳамда ушбу ҳавола орқали, https://lex.uz/docs/5688101 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли карори билан танишишингиз мумкин.

 

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Зарбдор туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар