Уй-жой учун субсидия бериш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитиарини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан та минлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек қишлоқларда ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни ижтимоий ва молиявий қўллаб-қувватлаш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жой қурилиши соҳасига кенг жалб этиш бўйича шарт-шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотларнинг кўламини кенгайтириш мақсадида янги тартиб доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш белгиланган.
Вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 23 февралдаги 01-311-сонли режа тақсимотига асосан 2022 йил Зарбдор туманида янги тартиб доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли кўрсаткичларида 40 та этиб белгиланган бўлиб, бугунги кун ҳолатига ушбу белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли Давлат хизматлари маркази ҳамда Ягона интерактив хизматлар портали орқали субсидия асосида уй-жой сотиб олиш учун аризалар қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилганлигини маълум қилади