Жиззах вилояти Зарбдор туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Бугун Зарбдор туман ички ишлар бўлимининг маънавият залида Жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман суди раиси Ш.Мирзаахмедов, туман прокурорининг ўринбосари Д.Абдурасулов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Мисировлар ҳамда тумандаги тегишли ташкилот ва идораларнинг масъул вакиллари иштирокида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида сайёр қабул ўтказилди
Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2022 йил 25 апрелдаги қарори ва Зарбдор туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг маълумотларига кўра Зарбдор туманида аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларнинг аксарияти уй-жой билан таъминланиши масаласи, боқувчиси бўлмаган ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ажратилиши, уй-жой масаласи ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан муаммолари мавжудлигини маълум қилди.
Қабул давомида алимент ундириш, турмуш ўртоғидан ажрашиш, кредити тўлашда қийинчиликларга учраётганлиги, турмуш ўртоғи жазо ўтаётганлиги, ушбу жазодан муддатидан илгари озод этилиши каби масалалар бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди
Ҳозирда тумандаги 15 та МФЙда 1421 нафар аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларнинг 47 нафари билан маҳаллабай юрилиб ҳамда сайёр қабул жараёнларида суҳбатлашиб чиқилди. Шунингдек, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
24 июнь 2022, Пятница
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида сайёр қабул ўтказилди
27 апрель 2022, Среда
Зарбдорда хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинарининг иккинчи куни бўлиб ўтди
Изоҳлар (0)