Мамлакат иқтисодий тараққиётининг янги босқичида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш орқали уларнинг даромадларини кўпайтириш пировардида камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳар бир ёш жамиятда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Зеро, ёшлар том маънода, мамлакатнинг бебаҳо бойлиги, жамият тараққиётининг мустаҳкам таянчидир.
Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятлар борасида Зарбдор туманида бир қатор вазифалар амалга оширилиб келинмоқда.
Зарбдор туман ҳокимлиги мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли ҳамда туман, вилоят, Республика ОАВлари, блогерлар иштирокида матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил қилинди.
Матбуот анжуманида, туман ҳокими Зафар Рузиев: “Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни доимий иш жойига эга бўлишига кўмаклашиш, натижада оилаларга барқарор даромад манбаи яратишдир. Лекин олиб борилаётган ислоҳотларга қарамай, жойларда ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида жиддий муаммолар борлиги, улар билан ишлашда ҳамон камчиликлар кузатилаётгани кишини ўйлантиради. Сабаби ёшлар ўртасидаги муаммоларнинг илдизи аксар ҳолларда ишсизликка бориб тақалади”,-деб таъкидлади.
Матуот анжуманида давомида ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан суҳбатлашилди.
Бугунги кунда тадбиркорлик билан шуғулланиш ва касб-ҳунар эгаллаш бўйича имкониятлар мавжудлиги, ундан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Учрашувда ёшларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари таҳлил қилинди. Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида хонадонма-хонадон юриб, оилаларнинг аҳволини ўрганиш бунинг натижасида аниқланган мавжуд муаммоларни партиявий воситалар ёрдамида бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинганлиги ва бу борада ишлар жадал суратларда амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.
Ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида, 1 500 нафардан зиёд ёшларга деҳқончилик қилиш учун 10 йилга ижара асосида ер берилди. Бундан ташқари 1 000 нафардан ортиқ ёшларимизга ғалладан бўшаган ерлардан 1 гектардан ажратиб берилди.
Ёшларни тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш борасида 15 миллиярд сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. 50 дан ортиқ инкубатор ускуналари, тикувчилик билан шуғулланувчи ёшларимизга тикув машиналари ва дастгоҳлари субсидия асосида берилди
Ёшлар билан ишлашда уларнинг бандлини тахминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида туманимизда тизимли ишлар ташкил этилди. Чекка ҳудудлардаги ёшларни муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича ҳам чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, амалга оширилиб келинмоқда. Бу эса ёшларни бандлиги таъминлаш муҳим омиллар ҳисобланади.
Матьуот анжуманидан сўнг тумандаги “Гули-Чарос” тикувчилик сехи ва Бўстон шаҳарчасидаги “Betlis Textile BOSTON” Туркия-Ўзбекистон қўшма корхонасида бўлишди. Иштирокчиларга ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар, тайёрлаган маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумот беришди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати