Зарбдор туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимлиги ходимлари туман корхона, ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот ходимлари иштирокида айни кунларда мамлакатимизда давом этаётган муҳим сиёсий жараён, бош қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритиш, сиёсий жараёнда кенг жамоатчиликнинг фаоллигини таъминлашга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис сенати аъзолари Рисқул Сиддиқов, Холида Алимова ҳамда Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримовалар иштирок этишди.
Ушбу тадбирида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, билдирилаётган таклифлар тўғрисида тарғобит қилиниб, барчани сиёсий жараёнда фаол иштирок этишларига чақирди
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати