Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рузиев барча маҳаллаларда умумтаълим мактабларининг битирувчи ёшлари билан учрашувлар ўтказди.
Туман ҳокимининг шу каби навбатдаги учрашуви туманнинг 1-секторига қарашли Равот МФЙда ўтказилиб, унда 9 ва 24- умумтаълим мактабларининг битирувчи ёшлари иштирок этишди.
Учрашув давомида туман раҳбари ҳар бир битирувчи билан бирма-бир яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг мақсад, қизиқшлари ва режалари билан танишди ҳамда ўз тавсияларини берди.