Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рузиев барча маҳаллаларда умумтаълим мактабларининг битирувчи ёшлари билан учрашувлар ўтказди.
Туман ҳокимининг шу каби навбатдаги учрашуви туманнинг 1-секторига қарашли Тошкесган МФЙда ўтказилиб, унда 28-мактабнинг битирувчи ёшлари иштирок этишди.
Учрашув давомида туман раҳбари ҳар бир битирувчи билан бирма-бир яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг мақсад, қизиқишлари ва режалари билан танишди ҳамда ўз тавсияларини берди.
Ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар