Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, айниқса ўқувчи-ёшларни спортга кенг жалб этиш, ёзги дам олиш кунларидаги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуллантириш самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 29-30 июнь кунлари Жиззах вилояти Зарбдор туманида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасининг республика финал босқичи юқори савияда ташкил этилиб, 2022 йилнинг энг “Қувноқ”, “Чаққон”, “Эпчил” ўқувчилар жамоалари аниқланди.
Ушбу мусобақалар орқали ўқувчилар орасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, дўстлик алоқаларини кучайтириш, фаол дам олишни ташкиллаштириш, жамоа бўлиб ҳаракатланиш, ўзига ишонч ҳисларини ошириш мақсад қилинган.
Ушбу мусобақнинг вилоят босқичида туманнинг 9-мактаб ўқувчилари 1- ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олди
Бу мусобқа нафақат ўқувчилар ўртасида балки, ўқитувчилар ўртасида ҳам ўтказилди. Ўқутувчилар ўртасида ўтказилган мусобақада Зарбдор тумани терма жамоаси вилоят босқичида 1-ўринни эгаллади ҳамдареспублика босқичига йўлланма олди
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати