Зарбдор тумани Давлат солиқ инспекцияси ходимлари Солиқчи-тадбитркорга кўмакчи тамойили асосида ҳар бир тадбиркорга кўмак кўрсатишга тайёр. Асосан туманда солиқчилар “Тадбиркорбай” тизим асосида кўплаб тадбиркорларни фаолиятини ривожлантиришга, уларга солиқ қонунчилиги борасида барча янгиликларни етказиш билан бирга бухгалтерия масаларида уларнинг барчасини билим кўникмалари оширилаяпти.
Хусусан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг биргина июнь ойида янги ташкил этилган 72та тадбиркорларнинг муаммоларини жойига борган ҳолда ўрганилиб, муаммолар ечим топишида кўмаклашилди.
Жумладан, тадбиркорларнинг бухгалтерия ҳисоботлари шакллантирилиб, топширилишида ҳар бир дастурдан нусхалар олишда кўмаклашилди.
Янги ташкил этилган “"ESHIK ROM ORIGINAL" OK раҳбари Алимардон Эргашевга туман солиқ инспекцияси томонидан янги очилган фаолият билан шуғулланиш учун савдо шаҳобчаси очишда кўмак берилиб, бухгалтериясига яқиндан кўмаклашилмоқда.
Хусусан, “Солиқчи - кўмакчи” тизимининг моҳиятини тадбиркорларга тушунтирар эканмиз, энг аввало, энди иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан, унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканлиги солиқчилар томонидан танлаб берилиши, ундан кейин бизнес субъектининг “яшаб кетиши”, яъни фаолият кўрсатмаётганларини қайта тиклашга, бухгалтериясини юритиши, ҳисоботларни тўлдириши ва топшириши, хуллас, нима муаммоси бўлса ҳал этиш бўйича ёрдам беришга асосий эътибор қаратилаётганлигидир.
Бегимқул Қулматов,
Зарбдор туман ДСИ раҳбари