2022 йил 2 июль куни Зарбдор туманидаги Мусиқа ва саньат мактабида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўразалиева Муқаддас Ўктамовна иштирок этди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.