Жорий йилнинг 15 июл куни Зарбдор туманида Жиззах вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлимининг 24.06.2022 йил № 99-сонли хатининг ижросини таъминлаш юзасидан, Республика Маънавият ва маърифат маркази Зарбдор туман Кенгашининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришга қаратилган “Йўл харитаси”нинг ярим йиллик ижроси юзасидан кенгаш йиғилиши ташкил этилди.
Кенгаш йиғилишининг кун тартибига қуйидаги масалалар бўйича танқидий таҳлилий холатлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Зарбдор туман хокими Маънавият-маърифат кенгаши раиси З.Рузиев Жиззах вилоят Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бошлиғи И.Умарова, Зарбдор туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати ва маънавий – маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Анқаев ва Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари А.Худойбердиевлар иштирок этишди.
Шунингдек, маънавий-маърифий соҳада туман Халқ таълими бўлими, тижорат банкларидаги мавжуд камчиликлар муҳокама этилиб ушбу камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан ташкилот раҳбарлари огоҳлантирилди.
Йиғилиш давомида, туман Мактабгача таълим ташкилоти , туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 25-ИДУМ, туман халқ таълими бўлимларида маънавий маърифий ишлар, китобхонлик, ўтказилаётган тадбирлар, китоб акциялари, “Маърифат соати” намунали йўлга қўйилганлиги, бу ишларни ташкил этишда фидоийлик кўрсатган бир гуруҳ соҳа ходимларига Республика Маънавият ва маърифат маркази Зарбдор туман Кенгаши раисининг “Ташаккурнома” ва эсталик совғалари топширилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бошлиғи И.Умарова томонидан Кенгаш аъзоларига иккинчи ярим йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли тартибда вазифалар белгилаб берилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати