Маълумки коррупция ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ҳамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий тарзда бузилишига олиб келади.
Коррупция уюшган жиноятчиликни, терроризмни ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа таҳдидларнинг ўсишига ёрдам беради. Коррупция – иллат, коррупция – тараққиёт кушандаси. Мазкур иллатни олдини олишда, унга нисбатан ёш авлодда нафратни шакллантиришда профилактик суҳбат ва тарғиботлар ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Шу мақсадда Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати ва вилоят бошқармаси томонидан тизимга оид коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 22 июль куни Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Зарбдор туман бўлимида "Коррупция - мамлакат келажагини барбод килади" мавзусида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Жиззах вилояти бошқарма бошлиқ ўринбосари ҳамда туман Ички ишлари ҳодими билан биргаликда семинар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳа билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар тилга олинди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Зарбдор туман бўлими