Зарбдор туманининг 9 минг 500 гектар ер майдонида ғўзадан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишига боғлиқ.
Қуёшли кунларнинг юқори ҳароратидан унумли фойдаланган ҳолда ғўза қатор ораларига ишлов беришнинг аҳамияти катта. Айни кунларда мавжуд 176 та культиваторлар билан бир кунда ўртача 1 та култиваторда 6 гектар ғўза майдонини культивация қилмоқда. Мавсум бошидан ғўза қатор ораларига 4,8 марта, мавжуд 48 та чуқур юмшатгичлар билан ғўза қатор ораларига ишлов берилди.
Культиваторларнинг ҳосил элементларига зарар етказмаслигини таъминлаш мақсадида ишчи органларини “балиқ сирти” қилиб ўраш юзасидан Агроинспекциянинг Зарбдор туман бўлими инспекторлари томонидан мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.
-Культиваторлар ишчи органларини “балиқ сирти” қилиб ўраш 15-20 фоизгача ғўза ҳосилини механик таъсир натижасида тўкилишдан ҳимоя қилади. Ривожланишнинг шоналаш, гуллаш фазасидаги ниҳолларга ишлов беришда бу усул жуда қўл келади. Хусусан, Зарбдор туманида культиваторлар ишчи органлари “балиқ сирти” қилиб ўралиб, чопиқ тракторининг олд ва орқа ғилдираклари олдига махсус йўналтиргичлар (обтекателлар) ўрнатилди.
Шунингдек, ғўза парваришида агротехник тадбирларни ўтказиш муддатларини кечиктирган, чопиқ агрегатларини талаб даражасида жиҳозламаган қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан, ҳуқуқий таъсир чораси кўрилиши юзасидан огоҳлантирилмоқда.
Бахтиёр Усмонов,
Агроинспекциянинг Зарбдор туман
бўлими катта инспектори