Зарбдор туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада “Ҳоким ёрдамчи”ларининг амалга оширган лойиҳалари билан маҳаллий журналистлар ва блогерлар (Равот, Шарқ Юлдузи, Мустақиллик МФЙлар мисолида) танишди.
Мамлакат иқтисодий тараққиётининг янги босқичида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш орқали уларнинг даромадларини кўпайтириш пировардида камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, аҳоли тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш бўйича туманда бир қатор вазифалар амалга оширилиб келинмоқда.
Дастлаб Шарқ Юлдузи МФЙ ҳоким ёрдамчиси фаолияти кўздан кечирилди. Туманда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида ишлар жадаллик билан давом эттирилаётганлиги қайд этилди.
Маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, паррандачилик, чорвачилик ва дехқончилик йўналишлари “драйвер” сифатида танлаб олинди. “Шарқ юлдузи” МФЙ ҳоким ёрдамчиси томонидан 575 нафар фуқароларнинг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди. Шундан 65 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 248 нафари ўзини-ўзи банд қилган сифатида расмийлаштирилди, 11 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 229 нафари ижара асосида ер ажратиш ҳамда 22 та тадбиркорлик субъекти яратиш ҳисобига бандлиги таъминланди. Мазкур ишларнинг натижасида 30 та хонадон даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланиб, қамбағалликдан чиқарилди ҳамда жорий йилнинг 6-7 ой давомида 180 тонна балиқ махсулотлари етиштирилиб, 5,4 млрд. сўм даромад олиниши ҳисоб-китоб қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5214 қарорига асаосан ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан “Зарбдор парранда” МЧЖ томонидан кооперация усулида маҳалладаги 41 та хонадонга 47,2 минг бош (бройлер) жўжаси тарқатилди ва аҳоли томонидан тарқатилган жўжалар парвариш қилиниб, шартнома асосида етакчи тадбиркор томонидан сотиб олиш тизими яратилди.
Мисол учун, қўшимча даромад олиш истагини билдирган Артикбоев Бобурга 500 та ва Шоназаров Жасурга 2000 та (бройлер) жўжаси кооперация усулида тарқатилди ва мазкур хонадонлар ҳисоб китобларга кўра бир йилда 35-40 млн.сўм доимий даромад манбаига эга бўлди.
Шу билан бирга, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасидаҳоким ёрдамчиси томонидан ушбу маҳалладатадбиркорлик қилиш истагида бўлган 60 нафар фуқароларга 1 173 млн. сўмлик кредитлар ажратилди.
Хусусан, чорвачилик йўналишида 5 нафар фуқароларга 108,9 млн. сўм, иссиқхона ташкил этиш йўналишида 16 нафар фуқароларга 256,8 млн. сўм, тикувчилик йўналишида 12 нафар фуқароларга 84.2 млн. сўм, балиқчилик йўналишида 22 нафар фуқароларга 601.2 млн. сўм ва бошқа йўналишларда 5 нафар фуқароларга 121,9 млн. сўмлик кредитлар ажратилган.
Шунингдек, аҳолининг балиқчилик соҳасига қизиқишидан келиб чиқиб, маҳалладаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ва ташландиқ жойлардан 5 гектар ер майдони балиқчилик коомплекси учун ҳудудаги кам таъминланган ва ишсиз фуқаролиги мавжуд 83 та ҳонадонларга 6 сотихдан ажратиб берилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 30 та хонадонга тўлиқ ажратиб берилди ва ушбу хонадонлар томонидан 120 та ҳовузларга чавоқ ташлаш ишлари амалга оширилганлиги борасида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Нурматов, ҳоким ёрдамчилари ва ОАВ вакиллари, туман фаоллари билан биргаликда ташриф буюрилиб, дастлаб ОАВ вакиллари туманда амалга оширилиши кўзда тутилаётган йирик лойиҳалар билан таништирилди.
Шундан сўнг “Равот” ва “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан таништирилди ҳамда тумандаги барча ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилиди.
“Равот” маҳалласида 30 та хонадонга 40 тадан товуқ,
10 тадан курка, 5 тадан қуён, 5 тадан қуй-эчки тарқатилиб, 12 та иссиқхона қуриб берилди ва 30 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари, туманда аҳоли хонадонларда жами 12 мингта қувватга эга 24 та (Агробанк хомийлигида олиб берилган) инкубаторлар мавжуд бўлиб, ушбу инкубаторларда 1-босқичда 5,3 минг бош,
2-босқичда 8,2 минг бош, 3-босқичда 9,5 минг бош, 4-босқичда 8,2 минг жўжалар очириб, кам таъминланган оилаларга тарқатилди.
Жорий йилнинг 6 ойида туман тижорат банклари томонидан 750 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга 16.2 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди. Кредит ажратиш ишлари давом этмоқда.
Шундан, чорвачилик йўналишида 218 нафар фуқароларга 4 458 млн. сўм, иссиқхона ташкил этиш йўналишида 77 нафар фуқароларга 1 564 млн. сўм, қуёнчилик йўналишида 3 нафар фуқароларга 55 млн. сўм, паррандачилик йўналишида 17 нафар фуқароларга 281 млн. сўм, балиқчилик йўналишида 23 нафар фуқароларга 837 млн. сўм, тикувчилик йўналишида 149нафар фуқароларга 1 483 млн. сўм ва бошқа йўналишларда 263 нафар фуқароларга 7 489 млн. сўмлик кредитларажратилди.
Туманда ўтказилган хатлов натижаларига кўра касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истагини билдирган фуқаролардан 467 нафари
касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилди.
Жиззах шаҳаридаги “Жиззах бизнес мактаби” НТМ томонидан 95 нафар, Бандлик мехнат муносабатлари вазирлиги томонидан 323 нафар, Савдо-саноат палатаси томонидан 40нафар, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан 9 нафар ёшлар тадбиркорликка ўқитилди
2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги "Мева сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хужулиги ишлаб чиқаришида деҳқон хужаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-20-сонли қарорига асосан 1503 гектар ерлар аукционга чиқарилиди.
Тумандаги 2310 нафар фуқаролар томонидан е-auksion.uz электрон савдо палтформаси орқали 1301,9 гектар ер майдоналари ютиб олинди.
Бугунги кунга келиб ушбу ерларга 678,0 гектар гиберид маккажўхори, 105,0 гектар кунгабоқар, 85,6 гектар қовун, 75,7 гектар тарвуз, 45.7 гектар пиёз ва 311,9 гектар бошқа ҳосилдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжали махсулотлар экилди.
Жорий йилда ушбу фуқаролар томонидан 10,1 минг тонна (1 нафар фуқаро 28,2 млн.сўм) маккажўхори, 231 тонна (1 нафар фуқаро 24,0 млн.сўм) кунгабоқар, 3,8 минг тонна (1 нафар фуқаро 60,0 млн.сўм) қовун, 3,7 минг тонна (1 нафар фуқарога 68,0 млн.сўм) тарвуз, 2,7 минг тонна пиёз (1 нафар фуқаро 105,0 млн.сўм) ҳамда 14,1 минг тонна (1 нафар фуқаро 57,0 млн.сўм даромад олиш кутилмоқда) бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар етиштириш режалаштирилган.
Тумандаги мавжуд маҳаллалардан 4 таси (Ш.Юлдузи, Оқбулоқ, Равот, Янгиобод)намунавий маҳаллага айлантириш бўйича танлаб олинди ва ушбу маҳаллаларда 120 та намунали хонадон ташкил этилиб, хонадон эгаларига 902 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати