Ўзбекистон Республика Президенти Шавкат Мирзиёев Раҳбарлигида 2022 йил 1 март куни “Хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасидаги долзарб вазифалар тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 18-сонли баёнида Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан эълон қилинган “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” кўрик-танлови жрий йилнинг 19 август куни Зарбдор тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман босқичи ўтказилди.
“Энг яхши хотин-қизлар фаоли” кўрик-танловида Республика ишчи гуруҳи вакили Турсунов Акбархўжа ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Сабоҳат Каримовалар иштирок этди.
Танловда тумандаги мавжуд 24 та маҳаллалардан саралаб олинган 8 нафар иштирокчи аёллар ғолиблик учун беллашди.
Тинчлик МФЙ хотин-қизлар фаоли Саримова Марғуба фахрли биринчи ўринни эгаллаб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Иккинчи ўрин Навоий МФЙ хотин-қизлар фаоли Норматова Гулчеҳра,
учинчи ўрин Нуробод МФЙ хотин-қизлар фаоли Мирзаева Мақсудаларга насиб этди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати